Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз фақат ғалаба учун рингга кўтарилмоқда
08:14 / 2023-05-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида  -63.5 кг вазн тоифасида қатнашаётган Руслан Абдуллаев испаниялик Ойер Ибаррачега қарши майдонга тушди. Ҳамюртимизнинг биринчи баҳсда Пуэрто-Рико вакили устидан ғалаба қозонгани ёдингизда бўлса керак. Бу гал ҳам шундай бўлди. Абдуллаев иккинчи ғалабасини тантана қилди.

Кечки дастурни Шодиёржон Мелиқўзиев ажойиб дебют жанги билан бошлаб берди. Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор вакиллари пойтахтимизда ўтаётган жаҳон чемпионатида дебют қилишмоқда. Жумладан, -48 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашаётган Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам дунё биринчилигида дастлабки жангини ўтказди. Непаллик Рабин Тапага қарши баҳс олиб борган спортчимиз ишончли ғалаба билан кейинги даврага йўл олди.

Терма жамоамизнинг тажрибали аъзоларидан бири Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Мексикалик Альберто Хименесга қарши жанг қилган Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони кейинги босқич сари дадил қадам ташлади.

[gallery-11729]

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатида илк муваффақиятини тантана қилди. Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган юртдошимиз азалий рақибларидан бири баҳрайнлик Денис Латипов билан жанг қилди. Якунда Олимпиада чемпиони катта қийинчиликсиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА