Россиянинг Москва шаҳрида бокс бўйича қизлар ва ўсмир қизлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Софья Очигава соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Темур Ахбаев бошчилигидаги икки терма жамоамиз ҳам иштирок этди.
Ёш қизлар тоифасида Муслима Турғунова, Севара Маматова, Асаля Тулегенова, Райхона Қурбонбоева ҳамда Собирахон Шаҳобиддинова олтин, Мафтуна Мусурмонова, Мухтасар Алиева, Зуҳро Рустамова, Севинч Хуррамова ҳамда Хадичабону Бекова кумуш, Робия Равшанова, Нилуфар Ҳамдамова, Мафтуна Янгиева ва Рухшона Парпиева бронза медалига сазовор бўлди.

Ўсмир қизлар тоифасида эса Фарангиз Усвалиева, Назокат Мардонова, Шодиёна Мелиқўзиева, Фарзона Рўзиева, Рушанабону Исаева, Улбусин Жалгасбаева, Самира Турғунова, Мавжуда Абдусаидова мусобақа ғолибига айланди.
Шунингдек, Соҳиба Худойбердиева кумуш, Қумринисо Муҳаммадова, Сабрина Чакоманова ҳамда Лобар Шайманова бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, делегациямиз 13 та олтин, 6 кумуш ва 7 та бронза медали билан ҳар икки ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА