Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчи қизларимиз қитъа чемпионатида 10 та медалли бўлди
15:45 / 2023-01-25

Таиландда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал жанглари якунланди.

Шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган чемпионат финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси олтин, 3 нафари кумуш медалга эга чиқди.

Шунингдек, мусобақалар давомида ҳамюртларимизнинг 2 нафари бронза медалига сазовор бўлгани вакилларимизни умумжамоа ҳисобида 20 дан зиёд давлат вакиллари орасида 1-ўринни эгаллашини таъминлади.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Фарзона Фозилова, Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова ва  Навбаҳор Ҳамидова олтин, Ситора Турдибекова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова кумуш, Зиёда Ярашева ҳамда Саҳобат Ҳусанова бронза медалларини қўлга киритди. 

Эртага, 26 январь куни мазкур чемпионатнинг йигитлар ўртасида ўтадиган финал жангларида 10 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун рингга кўтарилади.  

Т.Рўзиев, ЎзА