Боксчи қизларимиз Олмаотада 10 та медалли бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида бокс бўйича якунланган халқаро турнирда мамлакатимиз вакиллари 10 та медални қўлга киритди.
Темур Ахбаев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шиддатли жанглар сарҳисобига кўра, 3 та олтин, 4 кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
10 га яқин давлатнинг маҳоратли боксчи қизлари ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Назокат Мардонова, Фарзуна Рўзиева, Рушанабону Исаева ўз вазнларида олтин медалларга эга чиқди.
Шунингдек, истеъдодли спортчиларимиздан Қумринисо Муҳаммадова, Меҳринисо Қиличева, Улбўсин Жалгасбаева, Мавжуда Абдусаидова ўз вазнларида кумуш, Фарангиз Усвалиева, Сабрина Чакоманова ва Самира Турғунова бронза медалларини қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА