Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчи қизларимиз 13-миллатлар кубогида қатнашмоқда
13:28 / 2024-01-16

Бугун, 16 январь куни Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасида 13-миллатлар кубоги мусобақаси бошланмоқда.

Дунёнинг 14 мамлакатидан маҳоратли боксчи қизлар иштирок этаётган мазкур мусобақада Элшод Расулов бош мураббийлигидаги 14 нафар Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун курашга ҳозирланмоқда.  

Бугун ўтказиладиган илк кунги саралаш жангларида терма жамоамиз аъзоларидан Феруза Казакова, Азиза Ёқубова ҳамда Навбаҳор Ҳамидова рингга кўтарилади.  

Феруза Казакова қозоғистонлик Молдир Тоикова билан, Азиза Якубова сербиялик Жасмина Наж билан, Навбаҳор Ҳамидова қозоғистонлик Бакит Сеидиш билан кейинги босқич масаласини ҳал этади.  

"Париж-2024" Олимпиадасига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланган халқаро турнир 21 январга қадар давом этади.  

 

Т. Рўзиев, ЎзА