Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчи қизлар ўртасидаги чемпионатда қайси ҳудуд жамоаси кучли?
11:13 / 2026-01-13

Бугун, 13 январь куни пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Мамлакат чемпионатининг ортда қолган ярим финал натижаларига кўра, 17 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида ўтказиладиган 10 та вазн тоифасидаги финал жангларида Самарқанд вилоятининг 4, Фарғона ва Тошкент вилоятининг 3, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 2, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларининг 1, шунингдек, Баҳодир Жалолов бокс мактаби ва Республика Олимпия ва паралимпия марказининг 1 нафардан вакиллари иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўсмир қизлар ўртасида 13 та вазнда ташкил этиладиган финал жангларида Наманган 4, Фарғона, Баҳодир Жалолов бокс мактаби, Республика олимпия ва паралимпия маркази 3, Жиззах, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро вилоятлари 2 нафардан, қолган ҳудудларнинг 1 нафардан вакиллари финал йўлланмаси соҳиблари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 300 нафарга яқин боксчи қизлар ўртасида ўтаётган мамлакат биринчилиги натижалари асосида Ўзбекистон терма жамоасига муносиблар саралаб олинади.

Т.Рўзиев,  

ЎзА