Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: уч йилликдаги энг паст кўрсаткич
16:26 / 2021-09-19

Хабар берганимиздек, Россиянинг Краснодар шаҳрида бокс бўйича 17-18 ёшли чарм қўлқоп усталари ўртасида ташкил этилган халқаро турнир катта ҳаяжон билан ўтди.

Краснодар шаҳрида ташкил этилган мазкур XII халқаро турнирда мамлакатимизнинг икки нафар боксчиси ҳурмат шоҳсупасига кўтарилди.

Россия федерациясига яқин бўлган 10 та давлатдан зиёд мамлакатларнинг умидли спортчилари қатнашган муросасиз беллашувларда вакиллариздан икки нафар боксчи совриндорлар сафидан жой эгаллади, дея хабар тарқатди Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

48 килограмм вазнда жанг олиб борган Асилбек Жалилов ва 64 кг. оғирликда ғолиблик учун курашган Ғафуржон Тоҳиров бронза медали билан кифояланди.

Айтиш лозимки, ушбу халқаро турнирда гарчи спортчиларимиз совринли ўринларни эгаллаган бўлса-да, мутахассисларнинг фикрича, 6 нафар ёш боксчимиз қатнашган Краснодар мусобақаси Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг кейинги уч йиллик фаолиятидаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Т. Рўзиев, ЎзА