Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланди
11:34 / 2022-05-02

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, учрашув давомида терма жамоамизнинг тажрибали аъзоси, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати иштирокчиси Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланди.

Ушбу учрашувдан сўнг боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

–Бўлажак жаҳон чемпионатида 10 та вазн тоифасида иштирок этамиз. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратилган. Мусобақага тайёргарлик кўришимиз учун барча шароит яратиб берилди. Бундан мамнунмиз. 

Ҳозирда ҳолатимиз яхши деб ҳисоблайман. Кеча ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайландим. Бу менга қўшимча масъулият юклайди. Терма жамоа сардори сифатида шуни айта оламанки, Худо хоҳласа жаҳон чемпионатида ўзимизга билдирилган ишончни оқлаб, Ўзбекистонга яхши натижа билан қайтамиз, – деди Турсуной Раҳимова.

Маълумот учун, 6-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

ЎзА