French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: “Странжа” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади
09:11 / 2023-02-27

Болгариянинг София шаҳрида якунланган “Кичик жаҳон чемпионати” мақомидаги “Странжа” турнирида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

74-бор ташкил этилган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 18 та медалга мушарраф бўлди.

Енгилмас боксчиларимиздан Баҳодир Жалолов, Шодиёржон Мелиқўзиев, Ҳасанбой Дўсматов, Мужбилло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жаъфаров ва Шохжаҳон Абдуллаев олтин медалларга эга чиққан бўлса, Миразизбек Мирзахалилов, Адҳамжон Муҳиддинов, Руслан Абдуллаев, Бекзод Ҳамидов, Саидахон Раҳмонова кумуш ҳамда Шунқор Абдурасулов, Дилшод Абдумуродов, Хадичабону Абдуллаева, Нурислом Исмоилов, Ҳавасбек Асадуллаев ва Жасурбек Йўлдошев бронза медалларини қўлга киритди.  

Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллагани натижасида терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличевга “Странжа” турнирининг махсус совғаси тантанали равишда топширилди. Болгарияда зафар қучган боксчиларимиз бугун Ўзбекистонга қайтиб келади.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА