Бокс: ўсмирлар Ўзбекистон чемпионлиги учун рингга кўтарилмоқда
Бугун, 30 январь куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” Якка курашлар мажмуасида ўсмирлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги баҳслари бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва юртимизнинг барча ҳудудларидан 16 та жамоанинг 270 нафар ёш боксчилари 13 та вазн тоифасидаги жангларда иштирок этади.
Чемпионат низомига мувофиқ бугундан старт бериладиган саралаш мусобақалари 3 февралга қадар давом этади.
4 февраль куни чорак финал, 5 февралда ярим финал ҳамда 6 февраль куни финал жанглари орқали ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.
Т.Рўзиев, ЎзА