Жорий йилнинг 11 июнь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.
Ушбу бокс оқшоми Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Профессионал бокс федерацияси ва "Shohjahon Promotions" промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, кечанинг марказий жангида енгилмас чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Жангога қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг Евро-Осиё бокс парламенти (EBP) камари учун бўлиб ўтади.
Шунингдек, мусобақада қуйидаги профессионал боксчилар рингга кўтарилади:
Сергей Воробьев (Россия) – Александр Журавский (Қозоғистон)
Улуғбек Ҳақбердиев (Ўзбекистон) – Дмитрий Атрохов (Беларусь)
Владимир Мироненко (Россия) – Бекзод Қодиров (Ўзбекистон)
Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) – Мераб Туркадзе (Грузия)
Ботиржон Зокиров (Ўзбекистон) – Александр Салтиков (Россия)
Асрорбек Раҳимов (Ўзбекистон)– Исмоилжон Холиқов (Ўзбекистон).
Эслатиб ўтамиз: ушбу жуфтликларда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА