Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс мусобақасида кучлилар сараланмоқда
09:43 / 2026-01-18

Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари қизғин паллага кириб боряпти.

Бу йилги чемпионатда 278 нафар боксчи ўз маҳоратини синовдан ўтказяпти. Рингга кўтарилаётганларнинг 80 нафари аёл спортчилардир. 

Ўзбекистон чемпионатининг бош шиори - «Лос-Анжелес-2028» сари йўл шу ердан бошланади!" Бугундан чорак финал баҳсларига киришилади.

21 январь ярим финал ва 22 январь куни финал жанглари ўтказилиши белгиланган.

Ярим финал ва финал баҳслари "Зўр ТВ"нинг "Ренессанс холл" аренасида ўтказилиши кутилмоқда.

[gallery-27174]

Бугун чемпионатнинг тўртинчи кунида эркаклар 50 кг., 55 кг., 65 кг., 75 кг., 80 кг., 90 кг., +90 кг., вазн тоифаларида рингга кўтарилади. 

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари 22 январь куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА