БОКС: Хитойда ўтиши лозим бўлган халқаро турнир бекор қилинди
Бунга дунёнинг энг кўп аҳолиси яшайдиган мамлакатда тарқалган вирус касаллиги сабаб бўлди.
Бунга дунёнинг энг кўп аҳолиси яшайдиган мамлакатда тарқалган вирус касаллиги сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилиши керак эди. Бироқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот вазирлиги хабарига кўра, Ухан шаҳрида ҳаёт учун хавфли корона вируснинг тарқалиши сабаб мусобақа бекор қилинган.
Ушбу мусобақа фақат Осиё-Океания ҳудудидаги давлатлар боксчилари учун жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланмалар тақдим этилар эди.
Эндиликда ушбу турнир Хитойнинг бошқа бир шаҳрида ёки умуман бошқа давлатда ўтказилиши мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси шаъфелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерда бўлиб ўтиши тез кунларда маълум қилиниши айтилмоқда.