Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс кечасида муносиблар ғолиб бўлди
09:41 / 2022-09-26

Қизилтепа туманидаги Марказий ўйингоҳда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, Навоий вилояти ҳамда Қизилтепа тумани ҳокимликлари кўмагида “Uzbekistan Boxing Promotion” промоутерлик компанияси томонидан "Навоий вилояти ҳокими соврини" учун профессионал бокс кечаси ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов мамлакатимизда бокс спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, боксчиларимиз барча тоифадаги мусобақаларда фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани хусусида тўхталди.

Бокс кечасида 9 та жанг ўтказилиб, бухоролик Сабина Бабақулова ва Шахина Неъматова жангни бошлаб берди. Якунда рақибидан ҳар томонлама устун келган Сабина ушбу баҳсда ғолиб, деб топилди.

Рингга кўтарилган фарғоналик Жамшид Авазов бухоролик Азамат Жумаевни, тошкентлик Темур Кушаков қўқонлик Ҳаётжон Машариповни, бухоролик Раҳматилла Шарифов вилоятдоши Шукурбек Собировни, фарғоналик Жамшидбек Сиддиқов янгийўллик Зойиржон Жуманазаровни енгган бўлса, профессионал боксда илк жангини ўтказган навоийлик Асадбек Абдураимов ва Логин Петров фарғоналик Камрон Абдулазизов ва Одилжон Жўрабоевни мағлубиятга учратди.

Энг оғир вазн тоифасида ўтказилган фарғоналик Фахридин Салимов ва самарқандлик Шоҳруз Раҳимов иштирокидаги жангда ғолиб аниқланмади – дуранг.

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида ўтказилган олти раундлик жангда самарқандлик Жамшид Каримов пойтахтлик Баҳром Фаёзовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва жанг ғолибига айланди.

 

А.Бўриев, ЎзА