Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: ҳамюртларимизнинг 13 нафари ярим финалда
14:45 / 2022-11-08

Иордания пойтахти Амманда бокс бўйича катталар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатининг барча вазнлардаги чорак финал баҳслари ортда қолди.

Якунланган мусобақалар сарҳисобига кўра, қайси давлат жамоалари совринли ўринлар учун неча нафар спортчиси билан рингга кўтарилиши маълум бўлди.  

Эртага, 9 ноябрь куни чемпионатнинг ярим финал жанглари бошланади. Чемпионатда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 23 нафар аъзосидан 13 нафари, хусусан, 10 нафар эркак ҳамда 3 нафар боксчи қиз қитъа чемпионати ғолиблиги учун баҳс олиб боради.  

Ярим финалга энг кўп спортчиси йўл олган жамоа, бу – Қозоғистон терма жамоаси ҳисобланади.  

Ҳамюртларимиздан 1 нафар боксчи билан фарқ қилиб турган Ҳиндистон жамоасининг эса 5 нафар эркак ҳамда 7 нафар боксчи қизлари ярим финалда.  

Худди шунингдек, Мўғулистон (10), Япония (7), Иордания (7), Жанубий Корея (6), Таиланд (5), Хитой Тайпейи (4), Қирғизистон (4), Филиппин (3), Эрон, (2), Тожикистон (2), Вьетнам (2), Покистон (2) жамоалари ҳам медаллар учун курашларни давом эттиришга ҳозирлик кўрмоқда.  

Бугун, 8 ноябрь қитъа чемпионатида дам олиш куни этиб белгиланган. 9-10 ноябрь кунлари ярим финал жанглари, 11 ноябрь хотин-қизлар ўртасида, 12 ноябрда эса эркаклар ўртасидаги финал баҳслари ташкил этилади.  

 

 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА