Бокс: Чирчиқда халқаро хотира турнири ўтказилмоқда
Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида бокс бўйича Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган турнирнинг саралаш жанглари ўтказилмоқда.
Юртимизда “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остидаги тадбирлар доирасида ўтаётган мазкур хотира турнирида мамлакатимиз ҳудудларидан, шунингдек Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Тайпейи, Тожикистон каби давлатларнинг ёш боксчилари 13 та вазн тоифасидаги жангларда ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Кеча турнирнинг очилиш маросимида қатнашган мутасаддилар турнир ёш иқтидорларни аниқлаш ва саралашда, уларнинг маҳоратини оширишда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Маҳоратли боксчи ёшлар иштирокидаги турнир мусобақалари 16 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА