Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс бўйича миллий терма жамоамиз олтин медаллар сони бўйича Олимпия ўйинлари рекордини янгилади
12:31 / 2024-08-28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви давом этмоқда.

Бокс бўйича миллий терма жамоамиз олтин медаллар сони бўйича мамлакатимиз тарихида Олимпия ўйинлари рекордини янгилади ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида еттита олтин медалнинг бештасини ёки 71 фоизини бизнинг боксчиларимиз қўлга киритдилар.  

Фурсатдан фойдаланиб, Президентимиз Ўзбекистон ифтихорлари – моҳир боксчиларимиз Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоқовни ана шундай шонли ютуқлари билан яна бир бор қизғин табриклади.

ЎзА