Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: Беларусь халқаро турнирида дастлабки ғалабалар, бугун барча вакилларимиз рингга чиқади
12:23 / 2021-01-28

Кеча Беларуснинг Орша шаҳрида кўплаб Европа ҳамда Жаҳон чемпионларини тарбиялаган таниқли мутахассис Анатолий Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида рингга кўтарилган икки нафар боксчи қизимиз – Ситора Шогдарова ва Ситора Турдибекова мезбон боксчилар устидан ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олишди.

-54 кг вазн тоифасида Шогдарова Олга Тереховани, Турдибекова эса -57 кг вазнда Виктория Телиманни мағлубиятга учтаришнинг уддасидан чиқишди.

Бугун Халқаро хотира турнир доирасида барча боксчи қизларимиз рингга кўтарилишади.

-51 кг: Гуласал Султоналиева – Нанна Илясова (Беларусь)

-54 кг: Ситора Шогдарова – Ирина Виноградова (Беларусь)

-57 кг: Ситора Турдибекова – Ульяна Есипенко (Беларусь)

-60 кг: Зиёда Ярашова – Ольга Кушнаренко (Беларусь)

-60 кг: Дилфуза Бекова – Яна Новошинская (Беларусь)

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева – Влада Базилевич (Беларусь)

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева – Арина Данилчик (Беларусь)

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Мария Кручионак (Беларусь).