Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўкалик ёшлар ДХХ кубогининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
11:55 / 2022-07-08

Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент вилояти босқичининг финал ўйини ўтказилди.

Ўйин шиддатли ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Биринчи бўлимда рақибларининг ўйиндаги устунлигига қарамасдан бўкаликлар биринчи бўлиб гол урди.  

Танаффусдан сўнг иккинчи бўлимда ўйинни қўлга олишга ҳаракат қилган "Дўстлик" жамоаси “Қорахитой" жамоаси дарвозасига яна икки бор ишғол этиб, иродали ғалабага эришди. Умумий ҳисоб 3:0. Мусобақада учинчи ўрин Янгийўл туманининг “Ниҳол” жамоасига насиб этди. Ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.  

Шундай қилиб бўкалик ёшлар Тошкент вилоятида энг яхши натижани қайд этди. Мазкур турнир муносабати билан концерт дастури ташкил этилди. 

Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Таъкидлаш лозимки, 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақанинг бир қатор ҳудудий босқичларида Тошкент вилоятининг 1 минг 20 та маҳалланинг ёшлардан тузилган жамоалари иштирок этди. 

Ҳар бир жамоа ўз маҳалласи шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун имкон қадар ҳаракат қилди.  

 

А.Мусаев,ЎзА.