Бўка туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бегматов Бахтиёр Пахриддинович лавозимидан озод этилди. Айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Исоқулов Сардор Дадажонович Бўка туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Сардор Исоқулов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2011йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев нутқ сўзлади.
А.Мусаев, ЎзА.