French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боинг компаниясида иш ташлаш (+видео)
11:46 / 2025-08-06

АҚШда янги авлод Ғ-47 қирувчи самолёти ишлаб чиқарилиши кечикиши мумкин. Ушбу русумдаги қурилма келажакда ҳарбий устунликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиши кутилаётган эди. Янги қирувчи учоқ билан боғлиқ салбий ҳолатга 3000 нафар ходим иш ташлаши сабаб қилиб кўрсатилаяпти. Улар раҳбарият олдига маошни ошириш ва бошқа қўшимча бир неча талаб қўйган. Ушбу хабарни “Евроньюс” тарқатди.

Иш ташлаш туфайли етказиб берилиши кечикаётган Ғ-47 қирувчиси қандай самолёт? Нега бу учоқ ишлаб чиқарилишини шахсан Президент Дональд Трамп қўллаб-қувватлаяпти?

Тахмин қилинишича, АҚШ мудофаа соҳасидаги энг янги ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилаётган Ғ-47 дастури Боинг учун сўнгги йиллардаги иқтисодий қийинчиликдан сўнг молиявий тикланиш имконини бериши мумкин. Трамп бу учоқни “ҳар томонлама кучли ва энг илғор қирувчи” деб атаган. Номи ҳам айнан 47-Президент билан боғланган, деб ёзяпти баъзи маҳаллий нашрлар.

Хўш, ходимлар норозилигига сабаб нима? Улар манфаатини ҳимоя қилувчи Машинистлар ва Аэрофазовий ишчилар халқаро уюшмаси хулосасига кўра, ҳозир маош, соғлиқни сақлаш, пенсия ва меҳнат шароитига оид кафолат етарли эмас. Ҳатто, айни пайт “Боинг” таклиф қилган иш ҳақи 20 фоиз оширилиб, қўшимча имтиёз ҳам берилиши акс этган шартнома ҳам рад этилган.

Касаба уюшмалари Ўрта Ғарб бўйича вице-президенти Сэм Чичинелли шундай дейди:

– Касаба уюшмалари иттифоқи аъзолари– мамлакат мудофаа тизими фаолиятини таъминлайдиган юқори малакали мутахассислардир. Улар ўз оиласи хавфсизлиги кафолатланадиган шартномага лойиқ.

Компания номидан баёнот берган вице-президент Дэн Жиллианнинг сўзлари эса бироз бошқачароқ мазмун беради:

– Ишчиларимиз томонидан ўртача иш ҳақи 40 фоиз оширилиши назарда тутилган таклиф рад этилиши бизни ранжитди.Шунга қарамай, фавқулодда ҳолат учун ҳам режа ишлаб чиқилган. Иш ташламаган ходимлар мижозлар эҳтиёжини қондиришда давом этади.

Ҳозирча Ғ-47 ишлаб чиқарилиши тўхтагани расман эълон қилингани йўқ. Фақат иш ташлаш қисқа муддатли кечикишга олиб келиши аниқ. “Боинг” сўнгги йилларда қатор омадсизлик, молиявий муаммо билан боғлиқ ҳолатларга дуч келди. Масалан, 2018 йил Индонезияда, кейинги йил Эфиопияда “Боинг-737” самолётлари ҳалокатга учради. Жорий йил “Air India” ҳаво кемаси фожиаси кузатилди. Бу компаниянинг нуфузи ва иқтисодий барқарорлигига нисбатан жиддий зарба сифатида баҳоланяпти.

Иш ташлаш, бир томондан, ходимлар ҳуқуқи ва меҳнат шароитига доир долзарб муаммоларни юзага чиқарса, иккинчи томондан, АҚШ мудофаа саноати фаолияти самарадорлиги ва стратегик режасини таҳдид остида қолдириши мумкин. Ғ-47 каби юқори технологияли лойиҳалар фақат илғор муҳандислик ечими эмас, балки барқарор меҳнат муносабатини ҳам талаб қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wnDqKvWpWlQ?si=ewz1SbP7494MhewO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА