Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғдорчиликка ихтисослашган хўжалик
10:54 / 2025-10-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Навоий маҳалласидаги “Javohir Asl Meva Bog'i” фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган. 2016 йилда ташкил этилган ушбу фермер хўжалигида жами 10,5 гектар майдонда мевали боғ яратилган. 

Боғнинг 5 гектарида олма, 4 гектарида ўрик, 1 гектарида нок, 0,5 гектарида олхўри дарахтлари парваришланади. Соҳибкорлар ҳар йили 80-90 тонна маҳсулот етиштиришга эришяпти. 

[gallery-25785]

– Боғимизда етиштирилаётган меваларга ички бозорда талаб юқори,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Анвар Отабоев.   – Мавсумда ҳудудда яшовчи   20-25 нафарга яқин хотин-қизни иш билан таъминлаймиз.  Айни паллада боғда пишиб етилган олмалар терилиб, пешма-пеш буюртмачиларга етказилмоқда. 

Шунингдек, фермер хўжалиги ҳисобидаги 100 тонна сиғимдаги музлатгичга қиш ва баҳор ойлари учун захира тўпланяпти. Келгусида меваларни қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА