French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчанинг янги қўшимча биноси фойдаланишга топширилди
11:22 / 2025-07-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида янги қурилган қўшимча биноси фойдаланишга топширилди.

Гузар маҳалласида жойлашган ушбу мактабгача таълим ташкилотида боғча ёшидаги болалар сони йилдан йилга ортиб, янги бинога эҳтиёж туғилган эди. Бунда эса “Ташаббусли бюджет” дастури қўл келди. Таълим муассасаси жамоаси ҳамда маҳалла аҳолиси фаоллиги ҳисобига танловда 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ қўлга киритилди. Натижада 100 ўринли қўшимча бино қуриб битказилди.

[gallery-24394]

Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда маҳалла аҳли, нуронийлар, соҳа ходимлари, ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ушбу бино болажонлар учун муносиб туҳфа бўлгани таъкидланиб, замонавий шароитларда тарбияланаётган болалар келажакда юрт тараққиёти ва иқтисодиётига ҳисса қўшадиган баркамол авлодлар бўлиб етишишига ишонч билдирилди.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар таълим маскани фаолияти билан яқиндан танишди.

Шу ернинг ўзида гандбол бўйича Францияда ўтказилган “Париж бутунжаҳон ўйинлари”да Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси сафида ғолибликни қўлга киритган Косонсой фарзанди Ибодат Ғайбуллаева вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА