ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги 17 та мактабгача таълим ташкилотига замонавий жиҳозлар тақдим этилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, соҳа ходимлари, нуронийлар иштирок этди.
Замонавий жиҳозларга эҳтиёжи бор боғчаларга стол, стул сингари 18 турдаги жиҳозлар жамланмаси топширилди.
Тадбирда қатнашган Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Р. Каримов мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун яратилаётган шароитлар ҳамда тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритди.
[gallery-12999]
Вазирлик томонимдан тақдим этилган замонавий жиҳозлар ҳам ёш авлодни маънан етук, жисмонан баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган эътиборнинг яна бир намунасидир.
Зуҳриддин УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА