Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчаларда оммавий заҳарланиш ҳолатлари бўйича Болалар омбудсмани қандай чоралар кўрди?
12:26 / 2026-02-24

Қуйи палата мажлисида Болалар омбудсмани маърузаси юзасидан депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташлади.

Жумладан, 2025 йилда ҳудудлардаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида оммавий заҳарланиш ҳолатлари содир бўлгани, 2026 йилда ҳам бу ҳолат кузатилгани айтиб ўтилди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, назорат ўрнатиш учун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан қандай чоралар кўрилаётгани юзасидан мурожаат қилинди.  

— Дарҳақиқат, Фарғона шаҳрида 62 нафар боланинг оммавий заҳарланиши Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Бу борада минтақавий вакилларнинг ҳам эътибори оширилди.  

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятидаги болаларнинг заҳарланиш ҳолатлари жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишларда асосан озиқ-овқат хавфсизлиги чоралари кўрилмаганлиги аниқланди. Аутсорсинг тизими, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича белгиланган стандартлар устидан назоратни кучайтириш, сифатсиз озиқ-овқат етказиб берган аутсорсинг хизматларининг жавобгарлигини ошириш, айрим чекловлар ўрнатилиши лозим. Мониторинг таҳлилларини тегишли ташкилотларга тақдим этганмиз, — деди Болалар омбудсмани.  

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳам бу каби ҳолатларга изоҳ бериб, вазирлик тизимида ўрганиш жараёни кетаётгани, якуний натижа ҳали тўлиқ чиқмаганини маълум қилди.  

М.Комилова, ЎзА