English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчалар қамрови ортмоқда
19:56 / 2022-09-30

Фарзандга тарбия бериш, аввало, оиладан бошланади. Лекин боланинг баркамол ўсишида мактабгача таълим муассасалари ҳам муҳимдир. Шу жиҳатдан юртимизда келажагимиз эгаларини мактабгача таълимга қамраб олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилади.

Таҳлилларга кўра, биргина Пискент туманида 2021 йилгача болаларнинг боғчага қамрови 57 фоизни ташкил этган. Шу даврда 3 та давлат ва 15 та оилавий боғча қурилди. 2022 йилда эса 4 та давлат муассасаси ва 2 та оилавий ва давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча фойдаланишга топширилди. Ҳозир Пискентда 7 минг 79 нафар боғча ёшидаги бола бўлиб, уларнинг 4 минг 349 нафари мактабгача таълимга қатнайди. Бундан ташқари, айни вақтда Ойбек маҳалласида 90 ўринли, «Тараққиёт» маҳалласида 150 ўринли, «Ғайрат» маҳалласида 120 ўринли ва «Зоминовул» маҳалласида 90 ўринли давлат муассасалари қурилмоқда.

Соҳада тадбиркорлар улушининг ортиши ва оилавий боғчалар ташкил этилиши тизимда рақобат муҳитини яратиб, ривожланишга олиб келмоқда. Ҳозирги кунда тумандаги 47 та боғчанинг 21 таси давлат, 23 таси оилавий ҳамда 3 та давлат хусусий шериклик асосидаги муассасалар ташкил этади. Бугунги кунда «Оқтом» маҳалласида тадбиркорлар Роҳила Солиева 25 ўринли, Санобар Ибрагимова 50 ўринли, «Кўлота» маҳалласида Санобар Маназарова 100 ўринли, «Чимқўрғон» маҳалласида Манзура Дармонова 100 ўринли боғчаларнинг қурилишида ташаббус кўрсатган. Натижада 2022 йил якунида болаларнинг боғчага қамрови 75 фоиздан ортади.

А.МУСАЕВ,ЎзА.