Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча таъмирланиб фойдаланишга топширилди
15:19 / 2023-06-06

Ёш авлод таълим-тарбиясини юксалтириш, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча шароитни яратиш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Гулистон тумани “Бахмал” маҳалласидаги 19-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” дастури асосида 912 миллион сўм маблағ ҳисобига таъмирланиб фойдаланишга топширилди. 

Очилиш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худойқулов ҳамда Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов ва туман мактабгача таълим бўлими масъуллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Ш. Суяров, ЎзА