ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманидаги 17-мактабгача таълим ташкилоти реконструкциядан сўнг, янгича қиёфа ва замонавий шароит касб этди.
Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганининг 31 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган муассаса инвестиция дастури доирасида “Чортоқ архитек қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан 7 миллиард 405 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ реконстурукция қилинди.
[gallery-14968]
Мазкур бино аввал 90 ўринга мўлжалланган бўлса, 120 ўринли қўшимча бино қуриш ҳисобига мазкур мактабгача таълим ташкилоти қуввати 210 ўринга етказилди.
Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, мутасаддилар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар