Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча мудираси 400 АҚШ доллари билан қўлга тушди
15:58 / 2021-05-10

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири ўтказилди.

Натижада Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1967 йилда туғилган Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти директори фуқаро Р.С. исмли аёл хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони раҳбарлиги остидаги мактабгача таълим ташкилотига 0,25 штат бирлиги асосида тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари беришни сўрайди.  

Таъмагирлик қилишни ўз қизи фуқаро М.Р. орқали амалга оширади. Фуқаро М.Р кимёвий ишлов берилган пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА