Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча болаларида коронавирус аниқланди
18:41 / 2021-03-15

Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли ДМТТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур мактабгача таълим муассасасида 13 март куни 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида COVID-19 аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга олинди.

ЎзА