“Бобурнома” – жаҳон адабиётида бебаҳо асар
Бобурнома — ўзбек намунавий адабиётидаги бебаҳо асарлардан. Унда Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон халқлари тарихи, жуғрофиясига оид қимматли маълумотлар бор. Ўша давр ўзбек адабий тилининг ёрқин намунаси эканлиги эса янада мухимроқдир.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мемуар асари – "Бобурнома", нафақат миллий адабиётимизнинг ноёб дурдонаси, шунингдек, жаҳон адабиётининг нодир намуналаридан бири саналади. Ушбу қомусий асар 30 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Бобур ва бобурийлар сулоласига оид бебаҳо манбалар жаҳоннинг 70 дан ортиқ музейларида сақланмоқда.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таянч докторанти Юлдуз Зайниева шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг бебаҳо асари "Бобурнома"даги изофли бирикмаларнинг инглиз тилидаги таржималари, айни кунларда қилинаётган илмий ишлар ҳақида маълумот берди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/QIHBQS_oy44?si=bCDLMmkNspd-vxqv" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА