Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 20 май куни пойтахтимизда барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида у ерда атоқли намоёндалар хотирасига бағишлаб яратилган ёдгорлик мажмуаларини 24 та олий таълим муассасаларига адиблар ижодини ўрганиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган эди.
Хусусан, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунё тарихида ўчмас из қолдирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросини ўрганиш Жамоат хавфсизлиги университетига юклатилган эди. Ушбу қисқа вақт мобайнида Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Бобур ва бобурийларга атаб 40 га яқин оммабоп рисолалар, "Бобур буюк саркарда ва давлат арбоби" номли икки томли йирик асар яратилди.
Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган университет Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси илмий жамоаси томонидан "Бобур электрон китоб албоми" ҳамда Бобур ва Бобурийлар даври ҳарбий терминалогияси луғат китоби яратилди.
Университет батальонларида "Бобур издошлари" номи билан тўгараклар ташкил қилинди. Шунингдек, йил давомида курсантлар томонидан Бобур ҳайкали пойида саҳна кўринишлари намойиш қилинди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида “Йўлбарс изидан” номли тарихий-ҳужжатли фильм ҳамда “Йўлбарснинг туғилиши” каби бадиий фильмлар суратга олинди. Шунингдек, Университет ҳамда Бобур жамоат фонди билан меморандум имзоланиб, хорижнинг 10 дан ортиқ олийгоҳлари билан ҳамкорликда республика ва халқаро конференциялар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири, куни кеча Жамоат хавфсизлиги университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Анжуманда Туркия, Покистон каби қатор давлатлардан етакчи олимлар, республикамизнинг бир қатор илмий тадқиқот ва олий таълим ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсант ва талабалари, тарихчилар, ҳарбий соҳа мутахассислари, докторант ва ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Конференция якунида университет раҳбарияти томонидан маърузачиларга ва ҳамкорларга чуқур миннатдорлик изҳор этилиб, ташаккурномалар тақдим этилди.
Мазкур халқаро конференция Бобур меросини илмий жиҳатдан янада чуқур ўрганиш, уни жаҳон илмий жамоатчилигига кенг тарғиб қилиш ва тарихий ҳарбий тажрибадан келгусида фойдаланиш учун муҳим илмий платформа бўлиб хизмат қилди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dvOuyoJakGI" title="Boburiylar davri harbiy san’ati strategiyasi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА