Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур хотира майдонида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди
15:45 / 2021-02-14

Андижондаги Бобур хотира майдонида вилоят ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудининг 538 йиллигига бағишланиб, “Маънавият ва маърифат” дарси тадбири ўтказилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма, бўлим бошлиқлари ҳамда вилоят ИИБ аппарати шахсий таркиби, адабиётшунос, шоир ва ёзувчилар, Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейи ўқувчилари, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Абдувоҳид Имяминов сўз олиб, “Маънавият ва маърифат” дарси доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланиб айнан Бобур хотира майдонида ўтказилган тадбир ички ишлар тизими ходимлари, айниқса, ёшлар қалбида улуғ аждодимизга бўлган ҳурмат, она Ватанимизга муҳаббат, шунингдек, Бобур мирзонинг Ватан шуҳратини ошириш, тинчлик, бунёдкорлик борасида амалга оширган ишларидан фахр-ифтихор туйғуларини  мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда адавбиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар томонидан мамалакатимизда буюк аждодларимиз, хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва серқирра ижодий меросини чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

З. М. Бобур номли Андижон вилояти мусиқали драма театри санъаткорлари намойиш этган сахна кўринишлари, Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейи ўқувчилари томонидан ўқилган Бобур қаламига мансуб ғазаллар барчада катта таассурот қолдирди.

“Маънавият ва маърифат” дарси тадбири давомида Ички ишлар вазири ҳамда бошқарма бошлиғининг шахсий таркиб бўйича буйруқлари билан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги унвонлар тантанали равишда топширилди.

Тадбир доирасида “Китоб савдо ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўзига хос тарзда ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчиларнинг маънавиятини юксалтириш, улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсига бўлган ҳурматини ошириш билан бирга, ёшларни ватанпарварлик ва умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

[gallery-1159]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА