Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур ҳаёти ва ижоди мадҳ этилди
16:51 / 2023-02-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида буюк шоир ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Мен ким Бобур авлоди” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юбилей доирасида мамлакатимиздаги Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни таъмирлаш, шоир меросига мансуб қўлёзма, қадимий китоблар, санъат асарлари ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли даражада сақлаш учун зарур шароит яратиш, хорижда сақланаётган ноёб қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда тадқиқ қилиш вазифалари белгиланган.

[gallery-10566]

Вилоят ва туман ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят, туман бўлимлари, “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Бобур ҳаёти ва ижоди мадҳ этилди.

Тадбир доирасида ҳунармандчилик ва китоблар кўргазмалари, спортчиларнинг чиқишлари ташкил этилди. Иштирокчилар очиқ осмон остидаги музей янгиликлари билан яқиндан танишди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА