English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур ғазалларининг мусиқий жозибаси
15:35 / 2023-02-14

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган «Назм ва наво» мақом кечаси ўтказилди.

Ўзбек мумтоз мусиқа анъаналарининг сермаҳсул қисмини Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига асосланган мақомлар таркибидаги мураккаб асарлар, қолаверса, гўзал бастакорлик намуналари ташкил этади. Халқимиз буюк тарихи ва аждодларига эга эканлиги бутун дунёга аён. Юртимизда Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва унинг меросини қайта тиклаш ва кенг кўламда тарғиб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги  қарори буюк шоир бобокалонимиз меросини ўрганишда янги истиқболларни очмоқда.  

Концерт дастурида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига мурожаат этилган дилтортар наволар Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли томонидан ижро этилди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамкорлигида 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ижрочилар ўртасида шоир ғазаллари билан ижро этиладиган «Энг яхши қўшиқлар» танлови ташкил этилди. Танловда ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчилар муносиб баҳоланди.  

Танлов натижасига кўра, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли хонандаси Наргиза Раҳмонова биринчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, танловда ғолиб ва совриндор бўлганлар муносиб тақдирланди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА мухбири