Бобур ғазалларида ўзига хос мафтункор лeксик ифодаларнинг қўлланилиши (116 ғазал мисолида)
Шаҳноза ЗИЯМУХАМЕДОВА доцент в.б. Тошкент давлат юридик университети shahnozaziyo@mail.ru
Аннотация
Мақолада XVI асрнинг буюк шоҳ, олим ва саркардаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг серқирра ижодидан муносиб ўрин олган ва ўзбек мумтоз шеъриятида ўзига хос бадиий қимматга эга бўлган поэтик ижоди ҳақида фикр юритилади. Бобур ғазалларининг юксак савияда ёзилганлиги, ҳаётий воқеаларга асосланганлиги, чуқур мазмун ва лирик ифодаларга бойлиги, ишқ, вафо, висол ва ҳижрон мавзуларининг ўзига хос усулда тараннум этилиши билан боғлиқ ижодий маҳорати таҳлил қилинади.
Таянч сўзлар: лексика, ғазал, лирика, висол, ҳижрон, маҳбуба, гўзалликни тасвирловчи қиёслар.