Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боботоғ”да 611 тўп коврак ўсимлиги кесиб кетилган
15:21 / 2023-10-10

Сурхондарё вилоятидаги “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 611 тўп “Тожик ковраги” ўсимлиги кесиб олингани аниқланди.

Бу ҳолат вилоят экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Узун тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида ўрмон хўжалигининг “Файзова” бўлими 6-айланма йўли 7-кварталининг “Арчабулоқ” массиви ҳудудида содир этилган.

“Тожик ковраги” Қизил китобга киритилган ноёб ўсимлик. Ўзбекистонда ковракнинг 50 дан ортиқ тури учрайди. Унинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шунингдек, қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи малҳам сифатида қўлланилади. 

Бу ҳақда хабар берган вилоят экология бошқармаси маълумотларига кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, табиатга етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири