Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боботоғ ҳудудида ёшлар форуми ўтказилди (+видео)
18:06 / 2024-09-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга, спортга, санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ҳудудларда ёшлар форуми доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Узун тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Узун туманидан 300 километр узоқликдаги тоғли Боботоғ массивида ташкил этилди. 

[gallery-19409]

Ёшлар форуми доирасида турли спорт мусобақалари ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди. 

Дастлаб иштирокчилар спортнинг югуриш тури бўйича ўз имкониятини синовдан ўтказди. Шиддатли ва қизғин кечган мусобақаларда иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Сўнг Боботоғ ҳудудидаги мавжуд 4 та маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка, волейбол, стол тенниси, арқон тортиш ҳамда тош кўтариш турлари бўйича мусобақалар шиддатли тус олди. Санъаткорлар чиқишлари эса йиғилганларга бир олам қувонч ва завқ-шавқ улашди. 

Маълумот ўрнида айтиш керак, ҳозирги кунда Боботоғ ҳудудида 17 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 9 мингдан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшлардир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Bi5K31Jy2AQ" title="Bobotogʻ hududida yoshlar forumi oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА