Боботоғнинг энг чекка қишлоғидаги мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларида ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларида ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришмоқда.
Шундай тадбирларда бири Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги “Боғдара” қишлоғида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.
Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққан ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Нуриддин Норматов тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти, уларда ватанпарварлик, ҳалоллик, садоқатлилик каби эзгу фазилатларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ҳамда юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигига тўхталиб ўтди.
– Сурхондарёдаги узоқ ҳудудларидан бири бўлган Узун туманининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган энг чекка қишлоғи “Боғдара”да яшасак-да ҳеч қачон давлатимизнинг эътиборидан четда қолмаганмиз, – дейди Узун тумани 32-сонли умумтаълим мактабининг директори Абдулаҳад Эшонқулов. – Мана бугун пойтахтимиздан ИИВ Малака ошириш институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари туман марказидан 126 километр, Термиз шаҳридан қарийб 300 километр узоқликда жойлашган мактабимизда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди. Уларнинг дилдан суҳбат қуриши ёшларимизда катта таассурот қолдирди. Чунки, мактабимизга илк маротаба профессор илмий даражасига эга зиёлиларимиз ташриф буюрди. Улар томонидан мактабимиз кутубхонасига 150 дан ортиқ китобларнинг туҳфа этилиши эса ўқувчилар учун катта совға бўлди.
Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари, семинар-тренинглар, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар ҳам давом этмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати.