Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Боболочин”да савдо ва хизмат кўрсатиш драйвер соҳага айланмоқда
12:05 / 2025-07-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида  жорий йилда 112 минг кишини камбағалликдан олиб чиқиш, 80 минг аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадлари кўзда тутилган. Бу йўналишда Қумқўрғон туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Тумандаги “Боболочин” МФЙда аҳоли бандлик даражасини оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш драйвер соҳага айланиб бормоқда. Маҳалла ҳудудидан ўтган 4Р-101 автомобиль йўлининг 26-28 км оралиғида енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилгани бунинг далили.

[gallery-24422]

– Ушбу шохобчалар бугун серқатнов манзилга айланган, - дейди “Боболочин” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Холиёр Шаймуродов. – Бу ерда 52 та савдо дўкони, умумий овқатланиш жойлари ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Айтгандай, маҳалламизда иссиқхона деҳқончилиги ҳам анча оммалашган. Мана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ “Боболочин”да ишсизлик даражаси йил сайин сезиларли камаймоқда.

Яқиндан эътиборан “Боболочин”да яна бир эътиборга молик ташаббус рўёбга чиқарилди. Маҳалладаги қаровсиз, ташландиқ майдон ўрнида замонавий дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда сунъий кўллар, манзарали сайр йўлаклари, шаршаралар, спорт майдончалари ва миллий услубда қурилган дам олиш жойлари ҳудуд аҳли ва меҳмонлари хизматида.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА