Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобир Норбоев пешқадам
17:22 / 2025-12-24

Бухоро вилоятининг олис ҳудудларидан саналган Қоракўл туманининг “Эски қалъа” ва “Пахтакор” маҳаллаларига бириктирилган маҳалла солиқ инспектори Бобир Норбоев жорий йилда нафақат ўз туманида балки вилоятда ҳам пешқадамликни қўлдан бермай келяпти.

Эътиборлиси, мазкур маҳалланинг аҳолиси солиқ тўловларига онгли муносабатда бўлиб, ўз мажбуриятларини кечиктирмасдан амалга оширишларида “Маҳалла еттилиги”нинг ҳам алоҳида ўрни бор. Қолаверса, ҳудудда ишбилармонларга бўлган муносабат ва маҳалла солиқ инспекторининг яқиндан кўмаги натижасида тадбиркорлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳалла солиқ инспекторининг ҳудуддаги аҳоли билан ишлашдаги хушмуомаласи, тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда уларга яқиндан мадад бериши унинг маҳаллада ҳурмат-эҳтиром қозонишига ҳам сабаб бўлмоқда. Унинг тўғри маслаҳати билан жорий йил давомида 70 дан ортиқ фуқаролар ўз бизнесини якка тартибдаги тадбиркор сифатида расмий рўйхатдан ўтказди, яна 50 га яқин ишбилармонлар фаолиятини кенгайтириб ишчилар сонини оширишга муваффақ бўлди.

Президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, солиқ тизимини маҳалла даражасига туширилгани жойларда ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Қувонарлиси, бунинг натижасида солиқ тўловчиларимиз бугунги кунда тўлаган солиқларининг нималарга сарфланаётганини кузатиб, гувоҳи ҳам бўлмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.