Боқувчисиз қолган болалар – байрамни янги уйларида нишонлайди
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари, Болалар шаҳарчаси раҳбар ва битирувчилари, мутасадди ташкилот ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида Ховос туманидаги “Xovos Сity” ҳудудида қурилган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 4 нафар ёшларга 2 хонали уй-жойларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари, Болалар шаҳарчаси раҳбар ва битирувчилари, мутасадди ташкилот ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Президентимизнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори боқувчисини йўқотган чин ва тирик етим болаларга ҳар томонлама кўмак берилишига асос бўлмоқда.
Ховос туманида кўнгли кемтик болаларни уй жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар диққатга сазовор. “Xovos Сity” ҳудудида қурилган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан Гулистон шаҳридаги Болалар шаҳарчасини тамомлаган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг 4 нафарига 2 хонали уй-жойлар ажратилди.
Қувонарлиси, Дмитрий Трофимов, Зарина Умматқулова, Мадина Бахтиёрова ҳамда Зуҳра Хўжақуловаларга уй-жойлар учун бошланғич тўлов бадалини Ховос тумани ҳокими бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб, уларга ана шу хонадонларнинг калитларини тантанали равишда топширди.
– Биз болалар шаҳарчасининг битирувчиларига уй-жой берилиши, мамлакатимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилаётган эътиборнинг амалдаги ёрқин ифодасидир, – дейди янги хонадонга кўчиб кирганлардан бири Мадина Бахтиёрова. – Доно халқимизда, етимни бошини силаган кам бўлмайди, деган нақл бор. Биз кабиларни уйли жойли, касбли, ҳунарли, ишли қилишдек эзгу ишларни бошида турган Президентимизга бошимиз ерга теккунича таъзим қиламиз.