Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчаларда тарбияланувчилар сони 15 нафардан оширилмайди
12:00 / 2020-10-08

Маълумки, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти дастлаб тайёрлов ва катта гуруҳлар, кейинчалик ўрта ва кичик гуруҳларда бошланиши белгиланган.


Маълумки, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти дастлаб тайёрлов ва катта гуруҳлар, кейинчалик ўрта ва кичик гуруҳларда бошланиши белгиланган.

Бугунги кунда республикамизда 7 минг 45 та, шундан 934 та давлат ва 6 минг 111 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Айни пайтда МТТларга 164 минг 655 нафар бола қатнамоқда. Улардан 28 минг 323 нафари давлат, 136 минг 332 нафари эса нодавлат МТТларда тарбияланмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, ҳар бир МТТда белгиланган талабларга мувофиқ, бир гуруҳда 15 нафардан ошмаган тарбияланувчи масофа сақланган ҳолда қабул қилинади.

Агар битта гуруҳ тарбияланувчисида касалланиш ҳолати аниқланса, таълим ташкилотининг фаолияти тўхтатилмайди. Бундай ҳолатда барча мулоқотда бўлганлар рўйхатга олинади, гуруҳ тарбияланувчилари 14 кунга масофавий ўқитиш тизимига ўтказилади ва яшаш манзили бўйича оилавий поликлиникалар томонидан назоратга олинади.

14 кунлик карантин муддати тугагандан сўнг, клиник белгилар кузатилмаган тарбияланувчилар умумий тиббий кўрикдан ўтади ва анъанавий усулда ўқишни хоҳловчиларга МТТга қатнашишига ҳудудий шифокор томонидан рухсат берилади.

Бир нафар тарбиячида касаллик аниқланган ҳолатда эса МТТнинг фаолияти эпидемиологик ўрганишда мулоқотда бўлганларнинг сони ва касалланиш тарқалиши хавфини баҳолашдан келиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Икки ва ундан ортиқ тарбиячида касаллик тасдиқланганда таълим ташкилотнинг фаолияти 14 кун муддатга тўхтатилади.

Ташкилотда дезинфекция ишлари амалга оширилади.