Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг сифат менежменти тизими ресертификацион халқаро ташқи аудитнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди.
Унда заводнинг “AS 9100D” “Сифат менежменти тизими. Авиация, космос ва мудофаа ташкилотлари учун талаблар” халқаро стандартига мувофиқлигини баҳолаш бўйича олиб борилаётган ишлар текширилди. Хусусан, халқаро аудиторлар томонидан заводда товар ва материалларни харид қилиш, ташқи етказиб берувчи ва мижоз томонидан тайинланган ёки тасдиқланган жараёнларни бошқариш, ташқи провайдерлар томонидан яратилган ёки сақланадиган ҳужжатлаштирилган маълумотлар ўрганилди.

Шунингдек, жараёнлар, маҳсулотлар, хизматлар ташқи таъминоти билан боғлиқ хавфлар, етказиб берувчининг фаолияти ва ҳаракатларининг рейтинги, ташқи етказиб берувчилар учун тақдим этиладиган маълумотлар назоратдан ўтказилди.
Навбат ресертификацион ташқи аудитнинг иккинчи босқичига. Иккинчи босқич жорий йилнинг 21 ноябридан 2 декабрига қадар давом этади.

Зариф Комилов, ЎзА