Бангладеш Миллий партияси (BNP) 2024 йилдаги талабалар қўзғолони ва мамлакатда 15 йил давомида авторитар тизим ўрнатган Шайх Ҳасина бошқарувидан сўнг ўтказилган дастлабки умумий сайловда сезиларли устунлик билан ғалаба қозонди.
Бундан икки йил олдинги норозилик намойишида 1 400 дан ортиқ талаба ва фуқаро ҳалок бўлгани, Ҳасина эса оломонни зўрлик билан бостиришга буйруқ берганликда айбланган. Бинобарин, собиқ етакчи бу айбловни инкор этган.
Ҳозирги воқеа партия етакчиси, кўп йилдан буён Лондонда яшаб келаётган Тариқ Раҳмон учун жиддий бурилиш нуқтаси бўлди. Сайловда фуқаролар янги ҳукмрон гуруҳни танлаш баробарида конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда ҳам қатнашдилар. Авами лигаси партиясига эса сайловда қатнашиш ман этилган.
Ҳиндистон вазиятни диққат билан кузатмоқда, чунки Ҳасина айнан шу қўшни давлатга қочиб ўтгач, Бангладеш ва Деҳли ўртасидаги муносабат кескин совуди.
Даккадаги Жамоати Исломий қароргоҳида эса кайфият бутунлай ўзгарган. Аввалига улар кечагача ҳукумат тузишга ишонч билдирган эди. Энди эса бу манзилда жимжитлик ва тушкунлик ҳукм сурмоқда. Партия ҳокимиятда устунликни қўлга кирита олмаганига қарамай, сайловда ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этиши кутиляпти.
Саида Абдулазизова, ЎзА