Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMX-reysing” бўйича мамлакат кубогида ғолиблар аниқланди
11:36 / 2024-11-04

Жиззах вилоятида велоспортнинг “BMX-reysing” йўналиши бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ҳамда кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Классик пойга баҳсларида Отабек Ибрагимов, Артур Стрелсов, Асилбек Эргашев ва Шаҳзод Қудратов, Райҳона Достонова, Гулбаҳор Хўжаназарова, Жасмина Болиева, Гулсанам Самарова ўз ёш тоифаларида марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Жиззах жамоаси тенгсиз эканини яна бир карра исботлади. Аёллар ўртасидаги жамоавий пойгада Жиззах, ёш қизлар орасида Қорақалпоғистон, ўсмир қизлар тоифасида Сирдарё, кичик ёшли ўсмир қизлар йўналишида Жиззах жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА