Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMW” компаниясининг ЖАРдаги заводи ўз фаолиятини тўхтатди
17:38 / 2021-10-13

“Немис компанияси “BMW”нинг Жанубий Африка республикасидаги заводи мамлакатдаги металлургларнинг норозилик намойишлари бошлагани туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатди”, деб ёзади “Reuters”.

“Намойишлар бошланиши биланоқ заводдаги автомобил йиғиш ишлари тўхтаган, бу ҳолат компаниянинг қатор етказиб берувчилари ишига ҳам салбий таъсир кўрсатди”, дейди компания вакили Хейли Филандер.  

Унинг сўзларига қараганда, йиғма қисмлар етказилишида узилиш бўлган.  

Маълумот учун Жанубий Африка республикасидаги пўлат қуювчиларнинг касаба уюшмалари 5 октябрда намойишлар бошланишини эълон қилган, ишчилар иш ҳақини саккиз фоизга, келажакда эса, яна икки фоизга ошириш талаби билан чиқмоқда.

 

З.Мирзабоева, ЎзА