БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси қуролланган гумондор сабаб ёпилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси бино ташқарисида қуролланган гумондор туфайли вақтинча ёпилди.
Полиция Манҳеттендаги 42 кўча ва 1 авеню бўйлаб халқаро бинога кириш эшиги жойлашган ҳудудни ўраб олди.
Нью-Йорк полиция департаменти полиция текширувига асосланиб, одамлардан ҳудудда эҳтиёт бўлиши лозимлигини таъкидлаган.
БМТ барча ходимлар, дипломатлар ва журналистларни бино ташқарисидаги ҳолат сабабли бинони тарк этмасликлари ҳақида огоҳлантирди.
Улуғбек Маҳмирзаев