БМТнинг иқлим бўйича янги ташаббуси
“КС-27”га раислик вазифасини бажарувчи Миср томонидан “Барқарор ўзгариш учун озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги” ташаббуси йўлга қўйилгани эълон қилинди. БМТ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ғоя 2030 йилгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимини ўзгартириш бўйича молиялаштириш миқдорини оширишга қаратилган.
Дастур иштирокчилари ривожланаётган мамлакатларга молия ва инвестициядан фойдаланиш имкониятини тақдим этади, иқлим хавфсизлиги соҳасидаги билимни кенгайтириш ҳамда сиёсий мулоқот олиб боришига ёрдам беради.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ушбу ташаббуснинг мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.
ЎзА