БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари тақдим этилди
Маълумки, Ўзбекистон 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзоликка ўз номзодини Осиё-Тинч океани минтақасидан кўрсатди.
Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов «Amnesty International» («AI») ва «International Service for Human Rights» халқаро нодавлат ташкилотларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича 2021-2023 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор йўналишлари кенгашига номзод мамлакатлар билан мунозарасига бағишланган қўшма йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ҳукуматлар, турли нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятларидан 150 га яқин вакил иштирок этган мазкур тадбир Нидерландия ва Маршал ороллари ҳукуматлари томонидан ҳам ташкил этилди.
Маълумки, Ўзбекистон 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзоликка ўз номзодини Осиё-Тинч океани минтақасидан кўрсатди.

Мулоқот давомида дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, БМТ институтлари билан самарали ҳамкорлик, жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари хусусида маълумот берди. БМТ Бош ассамблеясининг 60/251 сонли қарорига мувофиқ кенгашга сайланган тақдирда мамлакатимизнинг ихтиёрий мажбуриятлари баён этилган.
Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ҳомийлигида пандемия даврида мамлакатларнинг Халқаро ихтиёрий мажбуриятлар кодексини қабул қилиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон томонининг иштироки, маърузаларнинг мазмуни ва ўзига хослиги ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланди.
“Дунё” АА